Линклар

“Хьюман райтс уотч” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти Ироқ ҳукуматини қамоқхоналарда қийноқларни қўллаётганликда айблади.


Ташкилот вакилларига кўра, Ироқда маҳбусларни калтаклаш, электр токи ёрдамида қийноққа солиш, оч қолдириш ва сув бермаслик каби ҳолатлар мавжуд.
“Хьюман райтс уотч” ташкилоти фикрича, Ироқ ҳукумати инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ҳақидаги ваъдасига амал қилмаяпти.
Ўтган йили ташкилот вакиллари 90га якин ироқлик маҳбус орасида сўров ўтказган. Сўралганларнинг 72 нафари қийноққа солингани ёхуд ўта қўпол муомалага дуч келгани ҳақида маълум қилган.
Ташкилот вакиласи Сара Уитсоннинг айтишича:
”Маҳбусларга кўра, уларни шифтга осишган, темир ва тахта ёрдамида калтаклашган, электр токи ёрдамида қийноққа солишган, оч қолдириб, ичишга сув беришмаган. Озиқ-овқатни полициячилар қачонки махбуслар бир йўлини қилиб пул бергандагина олиб келишган”.
Ироқ муваққат ҳукуматининг инсон ҳуқуқлари бўйича вазири Бахтиёр Амин, вазирлик айни ҳолат юзасидан кенг миқёсли тергов ишлари олиб бораётганини маълум қилди:
”Биз Бош прокурор, Суд ҳайъати, Ички ишлар ҳамда Адлия вазирлигини хабардор қилдик. Биз уларга ҳар бир ҳолат юзасидан тегишли маълумотларни йиғиб тақдим этишга ҳаракат қиламиз ҳамда вазиятни ўнглаб, айбдорларни жазолашни таклиф қиламиз”, - деди Ироқ муваққат ҳукумати инсон ҳуқуқлари бўйича вазири.
XS
SM
MD
LG