Линклар

logo-print

30 январ куни Ироқда ўтказиладиган сайловларда иштирок этиш ниятида бўлган ҳориждаги ироқликларни рўйхатга олиш муддати якунига етди.


Рўйхатдан ўтиш муддати икки кунга чўзилган эди. Ҳозиргача ҳорижда истиқомат қилувчи ироқликларнинг фақат тўртдан биригина сайловларда иштирок этиш хоҳишини билдирди.
Душанба куни Европа Иттифоқининг Ташқи алоқалар бўйича коммисари Хавьер Солана суннийлар вакилларининг янги парламентда бўлмаслиги Ироқ учун чинакам фожеа бўлишини маълум қилди:
“Менимча, агар суннийлар сиёсий жараёнда қатнашмайдиган бўлса, Ироқда барқарорлик ўрнатилмайди. Шунинг учун агар улар бу сиёсий жараёнда қатнашмайдиган бўлса, уларни кейинги сиёсий жараёнда, яъни¸ янги конституцияни ишлаб чиқишдаги қатнашувини таъминлаш учун ҳаммамиз ҳаракат қилмогимиз лозим”, - деди Европа Иттифоқининг Ташқи алоқалар бўйича коммисари Хавьер Солана.
Ироқ расмийлари Абу Мусаб аз-Зарқавийнинг яқин издоши ҳибсга олинганини маълум қилди. Ҳибсга олинган шахс мамлакатда содир этилган 32та террорчилик ҳаракатлари ҳамда 2003 йилда БМТнинг Бағдоддаги миссиясига нисбатан амалга оширилган қўпорувчиликка алоқадорликда айбланмоқда.
XS
SM
MD
LG