Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:25

Қабристондаги ўғирлик


Лобар Хабарларга қараганда, Жиззах вилоятининг Зарбдор тумунидаги “Дўстлик” қабристонида кўмилган насронийларнинг қабрлари топталмоқда. Қабрлардаги темир панжаралар ўғирлаб кетиляпти.

“Дўстлик” қабристони Лалмикор қишлоғида жойлашган. Бу ерга маҳаллий аҳоли билан бир қаторда насроний динига мансуб фуқароларнинг жасадлари ҳам қўйилади.

Лалмикорлик Раиса Фёдорова яқинда синглисидан жудо бўлди. Марҳумни дафт этиш учун қабристонга борган Р.Фёдорова бу ердаги аҳволни кўриб йиғлаб юборганини айтди.

“Отам, акам, амакиларим шу ерга кўмилган. Отамнинг исми ёзилган мармартош, амакимнинг суратлари синдириб ташланган. Кўрсангиз аҳвол жуда ачинарли”, - деди Р.Фёдорова.

Валентина Герасимова исмли яна бир аёлнинг сўзларига қараганда, қабрларнинг топталиши кўпроқ қабристон ичида мол боқадиган болалар томонидан содир этилмоқда. Улар қабртошлардаги суратларни нишонга олиб, тош отиш ўйинини ўйнайди.

“Қабристондаги ҳолатлар ҳақида неча марта ҳокимга ариза ёздик. Натижа йўқ. Бу ишлар мусулмонлар томонидан қилинаётгани, айниқса, мени ҳайрон қолдиряпти”, - деди В.Герасимова.

Маҳаллий аҳоли қабрлар топталаётгани етмагандек, уларни ўраб турган темир панжаралар ҳам ўғирлаб кетилаётганини билдирди.

Лалмикор фуқаролар йиғини котиби Абдусиддиқ Дўстбековнинг фикрича, қабристондаги бу номақбул ишлар қишлоқдаги ишсиз юрган ёшлар томонидан содир этилаётган, иқтисодий қийинчилик туфайли улар панжараларни сотиб юбораётган бўлиши мумкин.
XS
SM
MD
LG