Линклар

Ўзбек мигрантининг аҳволи ўзбек журналистига қизиқ эмас…ми?


Феруза

Ҳозир электрон оммавий ахборот воситаларида Россия ёки Қозоғистонга иш излаб кетиб, қулликка тушаётган, зўравонликка учраётган, фожеали тарзда ҳалок бўлаётган Ўзбекистон фуқаролари тўғрисида тез-тез мақолалар эълон қилинмоқда.

Лекин Ўзбекистон матбуотида бу мавзудаги мақолалар деярли учрамайди. Хўш, бунинг сабаби нимада? Ўзбек журналистларини бу ҳолатлар қизиқтирмайдими?

Журналист Абдураҳмон Жўраевнинг сўзларига қараганда, бу мавзу унинг учун ҳам жуда оғриқли.

“Биз бу ҳақдаги маълумотларни кундалик дафтарга ёзиб қўйиш билан чекланамиз. Ўзимизда ички цензура бор. Ёзсам чиқмайди, деган хавотир бўлса, киши бу мавзуда ёза олмайди. Қолаверса, бу каби мавзуларда ёзилган мақолаларни чиқарадиган газета бормикин бизда”, - деди А.Жўраев.

Ёш журналист Мадина Диёрова фикрича, бундай мавзудаги мақолаларни ёритишга ва қабул қилишга ўзбек жамияти тайёр эмас. Қолаверса, журналистларнинг ўзларида сусткашлик сезилади. Бундан ташқари, журналистларнинг бу мавзуни ўрганиши учун анча вақт ва маблағ талаб этилади. Лекин уларда бундан рағбат бўлмаслиги мумкин.
XS
SM
MD
LG