Линклар

Бугун Индонезиянинг Сулависи оролида ер қимирлаши қайд этилди. Индонезия расмийларининг маълум қилишича зилзила кучи 6,2 баллни ташкил қилган.


Хабарларга кўра, зилзила оқибатида бир киши ҳалок бўлган ва яна бир киши жиддий жароҳатланган.
Расмийларнинг маълум қилишича, зилзиланинг цунами ҳосил қилиши хавфи мавжуд эмас, чунки унинг эпицентри денгиз остида бўлмаган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда денгиз остида рўй берган 9 балли зилзила ҳосил қилган цунами оқибатида Жанубий Осий мамлакатларида 220 мингдан ортиқ киши қурбон бўлган.
XS
SM
MD
LG