Линклар

Бугун Грузия ва Жанубий Осетия расмийлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.


Учрашув давомида охирги пайтларда Тбилиси ва Цхинвали ўртасидаги алоқаларнинг таранглашувига олиб келган одамларни ўғирлаб кетиш ҳоллари муҳокама қилинди.
Грузия Бош вазири Зураб Жвания Жанубий Осетия сепаратчи республикасида ҳибсга олинган полициячини озод этишда куч ишлатилмаслигини маълум қилди.
Полиция майори Ладо Чалахурини ушлаб турган сепаратчилар Грузия қамоқхоналарида сақланаётган уч жанубй осетияликни озод этишни талаб қилгани айтилмоқда.
Грузия расмийлари бу талабни рад этди. Лекин Грузия полциячисининг ўғирланишига жавобан, Чалахурининг қариндошлари камида 11 жанубий осетияликни ўғирлаб кетган.
Жанубий Осетия расмийларига кўра, Грузия ҳукумати ўз фуқароларини жанубий осетияликларни ўғирлашга чақирган.
Грузия расмийси Гиоргий Хайндрава икки томонни муаммони ҳал этиш йўлларини топишга чақирди.
XS
SM
MD
LG