Линклар

Бугун Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев расмий сафар билан Эронга борди.


Уч кунлик ташриф давомида Алиевнинг Эрон президенти Муҳаммад Хатамий ҳамда бошқа ҳукумат расмийлари билан учрашиши кутилмоқда.
Шунингдек, сафар чоғида Илҳом Алиевнинг Оятуллоҳ Али Ҳумайний билан ҳам учрашиши режалаштирилган.
Музокаралар давомида икки давлат ўртасида хавфсизлик ва ҳамкорлик масалалрининг муҳокама этилиши кутилмоқда. Кун тартибидаги энг асосий масала Каспий Денгиз масаласи бўлиши айтилмоқда.
Алиевнинг Эронга ташрифи давомида икки томон ўртасида саккизта битимнинг имзоланиши кутилмоқда.
Битимларнинг бирига кўра, Аракс дарёси узра кўприк қуриш ишлари учун Эроннинг Озарбайжонга бир миллион доллар бериши кўзда тутилган. Имзоланадиган яна бир битимга кўра, Эроннинг Астара шаҳридан Боқугача бўлган йўлнинг қурилиши учун Озарбайжонга 40 миллион долларлик кредит берилиши кўзда тутилган.
XS
SM
MD
LG