Линклар

logo-print

Расмий Теҳрон эълон қилган баёнотда АҚШ Эрон Ислом Республикасига ҳар қандай хужуми катта стратегик ҳато бўлиши айтилган.


Якшанба куни ўтказилган матубот анжуманида Эрон Ташқи ишлар вазири Ҳамид Ризо Асифий АҚШнинг Эронга хужум қилиши эҳтимолдан жуда йироқлигини билдирди. Асифий охирги пайтларда Америка берган баёнотларни “психологик уруш” деб, таърифлади.
“АҚШнинг пропагандаси милитаризмга асосланган. Биз бу баёнотларни вақти-вақти билан бўлиб турадиган психологик уруш, деб баҳолаймиз”, - деди Эрон Ташқи ишлар вазири.
Эрон Хавфсизлик хизмати вазири Али Юнусий АҚШнинг Эронга хужуми катта ҳато бўлишини маълум қилди.
Унинг айтишича, охирги пайтларда Эрон ҳудудларида Америка учун жосуслик қилаётган самолётлар учгани аниқланган. Али Юнусий бундай ҳаракатларнинг оқибатлари ҳам бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Шунингдек, Юнусий АҚШ дессантининг Эрон ҳудудига жосуслик миссияси билан кирганини инкор қилди. У Америка дессантини жўжа, деб таърифлаб, агар мамлакат ҳдудига кирадиган бўлса, Эрон бургутлари уларни дарҳол қўлга олишини маълум қилди.
АҚШ президенти Жорж Буш Эрон ядровий дастури муаммосини ҳал этишда ҳарбий усуллар қўлланиши эҳтимолдан ҳоли эмаслигини айтиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG