Линклар

logo-print

Греция ҳукумати Афғонистонга қўшимча ҳарбий кучларни юборишга қарор қилди.


Греция ҳукумати матбуот котибининг маълум қилишича, Афғонистондаги НАТО кучларига қўшимча тиббий қисм юборилади. Греция расмийсига кўра, мазкур миссия 18 ой давом этади.
Ўтган йили Греция ҳукумати НАТОнинг Афғонистонга қўшимча ҳарбий кучлар ҳамда вертолётлар юбориш ҳақидаги илтимосини рад этган эди.
Хабар қилинишича, Кобулда 122 нафар грециялик ҳарбий жойлаштирилди. Уларнинг кўпчилигини инженер ҳамда тиббий ходимлар ташкил этади. Греция ҳукумати АҚШ қўшинларига ҳарбий операцияларни амалга оширишда ёрдам беришни рад этганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG