Линклар

logo-print

Айни пайтда, БМТга тегишли Халқаро миграция ташкилоти Ироқ ташқарисида истиқомат қилувчи бир миллиондан ортиқ Ироқ фуқароларининг 25 фоизи ҳам 30 январ сайловидан овоз бериш учун рўйҳатдан ўтмаганини маълум қилди.


Халқаро миграция ташкилотининг маълумотига кўра, ҳозиргача 238 мингдан камроқ ҳорижда истиқомат қилаётган ироқликлар рўйҳатга олинган.
Халқаро миграция ташкилоти рўйҳатдан ўтиш муддатини сешанба кунигача чўзганини маълум қилди. Чет элдаги Ироқ фуқаролари 14 мамлакатдаги 74та рўйҳатдан ўтиш марказларида рўйҳатдан ўтиши мумкин.
Ҳозиргача Шиа мазҳабига мансуб мусулмонлар яшайдиган Эронда энг кўп ироқликлар рўйҳатдан ўтгани айтилмоқда. У ерда 48 мингдан ортиқ Ироқ фуқароси рўйҳатга олинган. Шиа мазҳабига мансуб руҳонийлар ва сиёсий етакчилар ироқликларни сайловларда қатнашишга чақирган.
XS
SM
MD
LG