Линклар

Абу Мусаб ал-Зарқавий еткачилик қилган жанггари гуруҳ бугун Ироқ раҳбари Яид Аллвийнинг Бағдоддаги қароргоҳи олдида содир этилган портлаш учун масъулиятни ўз зиммасига олди.


Аниқланишича, Аллавий раҳбарлик қилган Ироқ Миллий Бирдамлик партияси биноси олдида худкуш кисма бошқарган машина портлаган. Унинг оқибатида 10 киши, жумладан бир неча полициячилар жароҳатланган.
Зарқавий интернет орқали тарқатилган баёнотда портлаш учун масъулиятни ўз зиммасига олишини маълум қилган. Баёнот ҳақиқий эканлиги тасдиқлангани йўқ.
Ироқда келаси якшанба куни ўтказиладиган сайловлардан олдин мамлакатда зўравонликлар авжига чиқмоқда.
Якшанба куни тарқатилган Абу Мусаб ал-Зарқавийнинг овози ёзилган, деб таҳмин қиланаётган аудио тасмада, Зарқавий сайловларга қарши урушга чақирган. Аудио тасмада тарқатилган баёнотда Сунний мазҳабга мансуб Зарқавий бўлажак сайловларни АҚШнинг Ироқда Шиалар ҳукуматини ўрнатишга ҳаракати, деб айтган.
Айни пайтда, АҚШнинг Ироқдаги элчиси Жон Негропонте АҚШ ва Ироқ кучлари бўлажак сайловларни ҳимоя қилиш учун пухта хавфсизлик режаларини ишлаб чиққанини маълум қилди. Бироқ, Америка телевидениесида қилган баёнотида элчи сайловлар қийинчиликлар билан ўтиши мумкин бўлган жойлар ҳам борлигини эътироф этди.
“Мен Ироқ шимоли ва жанубида сайловчиларнинг фаол қатнашишини кутмоқдаман. У ерларда муаммоли жойлар ҳам бўлади, албатта. Хусусан, Суннийлар яшайдиган жойларда, айниқса Ал- Анбар ва Ниневеҳ вилоятларида.”, - деди жумладан Негропонте.
XS
SM
MD
LG