Линклар

Бугун Украина Президенти Виктор Юшчекно ўзининг сиёсий сафдоши Юлия Тимошенкони бош вазир вазифасини бажарувчиси этиб тайинлади.


Хабар қилинишча, Юлия Тимошенко Украина парламенти унинг номзодини тасдиқлагунча бош вазир вазифасини бажариб туради. Украина Бош вазир лавозими Виктор Янукович истеъфога кетганидан сўнг бўш қолган эди.
Шунингдек, Виктор Юшченко Олександр Зинченкони давлат котиби лавозимга, Петро Порошенкони эса миллий хавфсизлик ва мудофаа котиби этиб тайинлади.
Юшченко Мсоквага расмий сафари олдидан мазкур тайинлашларга оид фармонни имзолади.
Виктор Юшченко Украина президенти сифатида биринчи ҳорижий сафарини Россияга амалга оширмоқда.
Украина Прзиденти Кремлда Россия Президенти Владимир Путин билан учрашди.
“Мен мазкур сафар Украина ташқарисига қилинаётган биринчи сафар эканини алоҳида қайд этмоқчиман. Бу алоқаларимизга берилаётган катта ҳурмат белгисидир. Россияни бизнинг абадий стратегик ҳамкоримиз эканини таъкидлаб ўтмоқчиман, бу ҳар доим шундай бўлган ва бўлиб қолади”, - деди Юшченко Путин билан бўлиб ўтган учрашувдан сўнг.
Президент Путин Украина билан яқин ҳамкорлик алоқлараи сақланиб қолишига умид қилишини билдирди.
XS
SM
MD
LG