Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:48

Янги марказ милиционерларнинг жиноятларини ошкор этади


Феруза 27 январь куни яқинда ташкил этилган Ўзбекистон ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати маркази раҳбарлари матбуот анжумани уюштирди.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Елена Урлаева журналистларга марказнинг ташкил этилиши сабаблари ҳақида гапирди.

“Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари бузилаётган ҳозирги вазиятда бундай марказнинг ташкил қилиниши ўта зарур, деб ҳисоблайман. Ҳозир милиция ходимларининг ўзбошимчалиги, зўравонлиги шу даражага бориб етдики, оддий кишилар нима қилишини билмай йиғламоқда. Уларни ҳеч ким ҳимоя қилмайди. Ҳуқуқни ҳимоя қилиш ходимлари фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ўрнига уларни қўрқитиш, таъмагирлик, таъқиб ва тазйиқ ўтказиш билан шуғулланмоқда”, - деди Е.Урлаева.

Е.Урлаева бу марказ милиция ходимларининг ҳуқуқбузарликлари тўғрисида маълумот йиғиши, уларни жамоатчиликка ошкор қилиши, жабрланган фуқаролар учун ишонч телефонларини ишга туширишини маълум қилди.

“Озод деҳқонлар” партияси етакчиси Нигора Ҳидоятованинг сўзларига қараганда, Ўзбекистонда милиция тўғрисидаги қонун йўқлиги, фуқаролар уларнинг қандай хизматлари учун солиқ тўлаётгани номаълум экани ташвиш уйғотади. Милиция ходимлари жиноятчиликнинг олдини олишга, жумладан, 1-2 ойдан буён тошкентликларга ваҳима уйғотаётган, ёш болалар умрига зомин бўлаётган жиноятчиларни топишга ожизлик қилмоқда. Бироқ улар ҳашаматли ҳаёт кечиришга, тергов чоғида қийноқлар қўллашга, мардикорлар, майда тадбиркорлар, аёллар ҳуқуқларини топташга келганда жуда илғордир.

Матбуот анжуманида ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ходимларидан жабр кўрган фуқаролар ҳам иштирок этди. Улар орган ходимлари томонидан яқинлари ва ўзларига нисбатан қўлланаётган қийноқлар, судларнинг адолатсиз ҳукмлари ҳақида гапирди.
XS
SM
MD
LG