Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:49

Европа бўйлаб демократия ва инсон ҳуқуқлари ғояларини илгари сурадиган Европа Кенгаши куни-кеча минтақада уюшган жиноятчилик муаммоларига оид навбатдаги ҳисоботини эълон қилди


А.Арал Ҳужжатда минтақадаги жиноятчилик дарахтнинг томирига тушган қурт каби жамиятга зарар келтираëтгани таъкидланади. Ҳисоботда айтилишича¸ иқтисодий жиноят жиноий ҳаракатларнинг айниқса кенг тарқалган турига айланган.

Европа Кенгашининг уюшган жиноятчиликка оид ҳисоботида айтилишича¸ иқтисодий жиноят Марказий ва Шарқий Европа давлатларида энг жиддий муаммога айланган.

Ҳужатда шунингдек¸ уюшган жиноятчиликнинг асосий ëки катта қисмини ташкил этувчи товламачилик¸ коррупция ва бошқа турдаги иқтисодий жиноятлар кўринишлари Болгария¸ Эстония¸ Молдова¸ Сербия ва Черногория каби давлатларда пайдо бўлгани таъкидланади.

Ҳисоботда айтилишича¸ бундай муаммолар нафақат ўтиш давридаги Шарқий Европа давлатлари¸ балки бой ва узоқ йилдан буëн Европа Иттифоқига аъзо бўлиб келаëтган Белгия ва Нидерландия каби мамлакатларга ҳам хос.

Европа Кенгашининг билдиришича¸ иқтисодий жиноятлар орқали топилган пул бошқа турдаги жиноятлардан топиладиган пулга қараганда¸ анча кўп ва келтираëтган моддий зарар ҳам жуда каттадир. Кенгаш иқтисодий жиноятнинг ижтимоий оқибатлари ҳақида анчадан буëн хавотир билдириб келмоқда.

Ҳисобот муаллифларидан бири¸ Европа Кенгаши расмийси Александер Сегернинг айтишича¸ турли кўринишдаги иқтисодий жиноят демократик тузилмаларни емириши мумкин.

"Европа кенгаши каби ташкилотнинг уюшган жиноятчилик муаммоси билан шуғулланишининг боиси шуки¸ фикримизча¸ уюшган жиноятчилик европаликларнинг туб мақсадлари¸ жумладан¸ қонун устуворлиги¸ демократия ва инсон ҳуқуқларини таъминлаш ҳаракатларига зарар етказади"¸ - дейди Европа Кенгаши расмийси Сегер.

Ҳужжатда иқтисодий жиноятдан ташқари Европа жамоатчилигига бошқа тур жиноятлар¸ жумладан¸ гиëҳванд моддаларни ишлаб чиқариш ва ташиш ҳамда одам контрабандаси каби жиний ҳаракатлар ҳам таҳдид солаëтгани қайд этилади.

Албатта¸ ҳозир Европа совуқ уруш давридагига қараганда¸ анча очиқ. Шу боис очиқ чегаралар орқали Ғарб билан Шарқ ўртасида нафақат тижорат¸ борди-келди ва ғоялар алмашинуви ривожласнмоқда¸ балки жиноят ҳам тарқалмоқда.

Европа Кенгаши чиқарган ҳисоботга кўра¸ Европа наркотик моддаларни ишлаб чиқариш ва контрабанда қилиш жиҳатидан дунëдаги энг даромадли бозор ҳисобланади. Европа Кенгашига аъзо давлатларининг тақрибан учдан бир қисмида наркотик моддалар савдоси уюшган жиноятчилик тармоғининг энг муҳим фаолиятига айланган.

Ҳисоботда шунингдек¸ кибержиноят яъни ахборот ва алоқа технологиялари содир этилган жиноятлар ҳам уюшган жиноятчиликка боғлиқ экани билдирилади.

Ҳисобот муаллифларидан бири Александер Сегернинг айтишича¸ жиноятчиликка қарши курашда давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик¸ жиноятчилар ўртасидаги ҳамкорликка қараганда анча заиф.

"Агар давлатлараро битимларни кўриб чиқадиган бўлсангиз¸ уларнинг катта қисми ҳуқуқни ҳимоя қилиш идоралари ўртасида самарали ва бевосита ҳамкорлик ўрнатиш имкониятини яратишини кўришингиз мумкин. Афсуски¸ бу имкониятлардан тўлиқ фойдаланилмайди"¸ - дейди Европа Кенгаши расмийси.
XS
SM
MD
LG