Линклар

Саудия Арабистони ҳукумати мамлакат разведка хизмати бошлиғи шахзода Наваф бин Абдул-Азизнинг истеъфосини қабул қилди.


Давлатга қарашли телевидение чоршанба куни кечқурун тарқатган хабарга кўра, Саудия қироли Фахд шахзода Навафни ўз аризасига биноан эгаллаб турган лавозимидан бўшатган ва вазирлик даражасида маслаҳатчи этиб тайинлаган. Маълумотларга кўра, ёши 70дан ошган шахзода Навафнинг сўнгги пайтларда саломатлиги ёмонлашган. Унинг ўрнини ким эгаллаши ҳозирча эълон қилинмади.
XS
SM
MD
LG