Линклар

logo-print

Бугун Афғонистон ва Эронни бир-бири билан боғлайдиган автомобил йўли тантанали равишда очилди.


Эронда бўлиб ўтган мантанали маросимда Эрон Президенти Муҳаммад Хотамий ва мамлакатга расмий сафар билан борган Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай қатнашди. 122 километр узунликдаги мазкур автомобил йўли чегара яқинидаги Эроннинг Дўғарун шаҳрини Афғонистоннинг Ҳирот шаҳри билан боғлайди.
Афғонистон раҳбари янги очилган йўл қўшни давлатлар учун ҳам манфаатли бўлишига умид билдирди.
Бугун Ҳамид Карзай Эроннинг Олий рухонийси Оятулло Али Хўманаи билан учрашиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG