Линклар

Бугун Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос Исроил ҳукуматини ўзаро ҳужумларни тўхтатиш ҳақидаги фаластинлик қуролли гуруҳлар чақириғига тезда жавоб беришга даъват қилди.


Маҳмуд Аббос бугун Рамаллоҳда АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Вилям Бернс билан учрашди. Музокарадан сўнг, Аббос Фаластин ва исроилликлар ҳужумлар тўхтатилишини хоҳлашини айтиб, шундай экан, қарор қабул қилишни пайсалга солишга хожат йўқлигини таъкидлади.
Маҳмуд Аббос Хамас ва Ал-Ақса каби фаластинлик гуруҳлар билан Исроилга қарши ҳужумларни тўхтатиш борасида келишувга эришган.
Бугун Фаластин Бош вазири Аҳмад Қураи Фаластин мухторияти назоратида бўлган ҳудудларда фаластинликлар ўзлари билан қурол олиб юришини тақиқлади.
Бош вазир фармони қурол олиб юриш учун расмий рухсати бўлган Фаластин хавфсизлик кучлари ходимларига тегишли эмас.
XS
SM
MD
LG