Линклар

logo-print

Бугун Полшадаги Освенцим-Биркенау ўлим лагери маҳбуслари озод этилганининг 60 йиллиги нишонланмоқда.


Дунё лидерлари ҳамда 60 йил муқаддам мазкур лагердан омон қолган икки мингга яқин собиқ маҳбус қатнашаётган йиғилиш поезд ғилдираклари шовқини билан бошланди.
Полша Маданият вазири Валдемар Добровский йиғилишни мана бу сўзлар билан очди:
“Биз ҳозир дунёдаги энг катта қабристонда турибмиз. Биз қабрлар бўлмаган, қабр тошлари ҳам ўрнатилмаган лекин бир ярим миллион одам хоки тўкилган жойда турибмиз”.
Йиғилишда сўзга чиққан ўлим лагерининг собиқ маҳбуслари бошларидан кечирганлари ҳақида ҳикоя қилдилар.
Освенцим концлагери маҳбуслари озод этилганининг 60 йиллигини нишонлаш маросимида АҚШ Вице-президенти Дик Чейни, Россия Президенти Владимир Путин, Германия Президенти Хорст Кохлер, Франция Президенти Жак Ширак, Полша Президенти Александр Кавниевский ва дунёнинг бошқа раҳбарлари иштирок этмоқда.
XS
SM
MD
LG