Линклар

logo-print

Ироқ бўйлаб исёнчилар ҳужумлари бугун ҳам давом этмоқда.


Пойтахт Бағдод шимолида жойлашган Самаррада автомобилга ўрнатилган бомба портлатилгани оқибатида Ироқ ҳукуматига қарашли кучлардан бир аскар нобуд бўлди, икки ироқлик яраланди.
Бағдод шарқида жойлашган Рамадида АҚШ қўшинлари ва исёнчилар ўртасидаги отишмада олти одам нобуд бўлди.
Пойтахт жанубида кетаётган Ироқ ҳарбийлари карвони яқинида исёнчилар портлаш содир этгани оқибатида беш одам нобуд бўлди, 15 одам яраланди.
Бағдодда Австралия ҳарбий патрулига худкуш ҳужум уюштирилгани оқибатида олти аскар яраланди.
XS
SM
MD
LG