Линклар

БМТ бош котиби Кофи Аннан ироқликларни 30 январ куни ўтажак сайловларда фаол иштирок этишга чақирди


— Сайлов мамлакат келажагини белгилаб олишнинг энг афзал усули. Сизлардан якшанба куни ўзингизнинг демократик ҳуқуқингиздан фойдаланишни сўрайман. Бу демократик жараёнга ҳалақит бериш истагида бўлганларга эса эслатиб ўтмоқчиман, номзодлар ва сайлов комиссияси аъзоларини ўлдириш ёки қўрқитишларга оклов йўқ. Сайловда иштирок этишга қарор қилган ироқликларга буни эркин ва хавфсиз шароитда амалга оширишларида ҳалақит берманг, — деди Кофи Аннан.
Сайлов арафасида Ироқ ҳукумати хавфсизлик масаласида кескин чораларни кўрмоқда. Ироқ чегаралари ёпилиб, айрим шаҳарларда комендантлик соати жорий этилди.
Ироқ фуқаролари бўлажак сайловда Миллий мажлиснинг 275 депутатини ҳамда махаллий бошкарув кенгашининг 18 вакилини сайлаши лозим.
XS
SM
MD
LG