Линклар

logo-print

«Ҳамас» гуруҳи пайшанба куни Ғазо минтақасида ўтган маҳаллий сайловларда ўз номзодлари ғолиб келганини маълум қилди


Дастлабки маълумотларга кўра, ўнта шаҳардан еттитасида маҳаллий кенгашларга ўтган сайловларда «Ҳамас» аъзолари ғолиб чиққан.
Ўзининг сайловолди дастурида «Ҳамас» аъзолари коррупцияга қарши кураш шиорини кўтариб чиқди.
Гуруҳнинг расмий вакили Мушир ал-Масрий бу борада шундай деди:
— Бу истибдод остида бўлган Фаластин халқининг ғалабасидир. Ўйлайманки «Ҳамас» учун бу катта аҳамият касб этади. Сайловлар бизнинг халқимиз ислоҳотлардан манфаатдорлигини кўрсатди. Айнан «Ҳамас» шундай шиор билан чиқди ва бу шиорни ҳаётга тадбиқ этишга қодир, — деди «Ҳамас» вакили.
XS
SM
MD
LG