Линклар

logo-print

Бугун ҳорижда истиқомат қилувчи ироқликлар овоз беришни бошладилар


Сайловлар бугун Австралия, Янги Зеландия, Сурия, Туркия ҳамда яна бир қатор бошқа давлатларда ўтказилмоқда.Теҳрондаги сайлов участкасида овоз берган ироқлик муҳожир аёл шундай дейди:
— Мен ўз уйимга қайтишни истардим. Мен ўз мамлакатимнинг мустақиллиги учун овоз бераяпман ва умид қиламанки ватанга қайтиб уни тиклашда ёрдам бериш имконига эга бўламан, — деди Теҳрондаги сайлов участкасига келган ироқлик мухожир аёл.
Стамбулдаги ироқлик муҳожир эса «Рейтер» агентлигига берган интервьюсида шундай деди:
— Мен Ироққа демократия келаётганидан баҳтлиман, бундан буён ҳаммаси демократик усулда ҳал қилинади, — деди Стамбулдаги ироқлик муҳожир.
Сиднейдаги сайлов участкасида овоз берган ироқлик муҳожир аёлнинг фикрича:
— Одамлар қўрқмасликлари керак. Ҳамма овоз бериши ва қўрқувдан ҳалос бўлишлари лозим. Ким овоз бермаса террорчиларни қўллаётган бўлади. Биз ўз ватанимиз билан фаҳрланамиз, — деди Сиднейдаги ироқлик муҳожир аёл.
14 ҳорижий давлатларда утаётган сайловларда 280 минг ироқлик иштирок этиш истагини билдирди.
XS
SM
MD
LG