Линклар

logo-print

Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос Ғазо минтақасининг жанубий ҳудудларига хавфсизлик кучлари ходимларини жойлаштириш ҳақида кўрсатма берди


Шимолий ҳудудларда айни дамда 100га яқин Фаластин полициячилари кўчирилди. Бундай чоралар экстремистлар томонидан Исроилга қилиниши мумкин бўлган ҳужумларнинг олдини олиш мақсадида амалга оширилмоқда.
Исроил Бош вазири Ариэл Шарон Маҳмуд Аббос ҳаракатларини юқори баҳолади:
— Менинг билишимча, бизнинг ва фаластинликларнинг тарихий бурилиш содир этишимиз учун имкониятлар мавжуд. Бу барқарорлик ва хавфсизликнинг ва балким, ўртамизда келажакда тинчлик ўрнатилишига олиб келиши мумкин, — деди Исроил Бош вазири.
Айни дамда Исроил армияси қўмондони Моше Аялон Фаластин ҳудудларида ўтказилажак ҳарбий операциялар миқёси қисқартирилишини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG