Линклар

Янги тайинланган АҚШ Давлат котиби Кондолиза Райс яқин кунларда Европа ва Яқин Шарқ давлатлари бўйлаб сафарга чиқади


Пайшанба куни ўзининг янги лавозимдаги биринчи иш кунида Кондолиза Райс ўз ҳамкасблари олдида чиқиш қилди:
— Яқин Шарқ, Ироқ ёки Афғонистонда демократия ўрнатилишига шубҳа билдираётган одамлар бор. Ишончим комилки, биз америкаликлар демократия йўли нечоғли машаққатли эканлигидан хабардор бўлганимиз боис, бунинг мумкинлигига ишонишимиз зарур. Ва биз буни амалга ошириш ниятида бўлганлар билан бирга иш олиб боришимиз лозим, — деди АҚШ Давлат котиби.
XS
SM
MD
LG