Линклар

Бағдод жанубида бомба ўрнатилган машина портлаши оқибатида тўрт фуқаро ҳалок бўлди


Пайшанба кунги тўқнашувлар, портлашлар ва отишмалар давомида эса 20га яқин Ироқ аскари ҳамда тинч аҳоли вакиллари нобуд бўлди.
Исёнчилар якшанба куни ўтказилиши мўлжалланаётган сайловларга тўсқинлик қилиш ҳаракатини тўхтатмаяпти.
Ироқдаги Ислом инқилоби Олий кенгаши етакчиси Абдул Азиз ал-Ҳаким Озодлик радиосига берган интервьюсида¸ жумладан¸ шундай деди:
— Ироқ ташқарисидан қўллаб-қувватланаётган йирик, қудратли террорчи гуруҳлар бор. Улар вазиятни кескинлаштириш, чалкаштириш ҳамда қўрқув тарқатишга ҳаракат қилмоқда, — деди Абдул Азиз ал-Ҳаким.
XS
SM
MD
LG