Линклар

Номалум шахслар шанбага ўтар кечаси Покистоннинг шарқий минтақасидаги газ қувурини портлатди.


Бу бир ой ичида табиий газ қувурининг иккинчи марта портлатилиши. Қўпорувчилик ҳаракати натижасида Лаҳор ва унга туташ бошқа минтақаларга газ етказиб бериш тўхтаб қолди. Минтақа аҳолисини табиий газ билан таъминлаш шанба куни кечқурун қайта йўлга қўйилиши кутилмоқда.
Мазкур портлашни ҳукуматдан кўпроқ мухториятга эришишни хоҳлаётган Балучистон вилоятидаги қабилалар аъзолари содир этгани тахмин қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG