Линклар

Бугун Россиянинг бир неча шаҳрида ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтди.


Беш минг кишилик энг катта норозилик юриши Санкт Петербург шаҳрида бўлди. Намойиш қатнашчилари ҳукуматнинг шу ойда кучга кирган ижтимоий соҳадаги қонунидан норози бўлмоқдалар. Янги қонун пенсионерларга берилган қатор имтиёзларни бекор қилиб ўрнига пул беришни кўзда тутган. Пенсионерлар товон пули бекор қилинган имтиёзлар ўрнини қопламаслигини айтмоқдалар. Эхо Москви радиоси маълумотига кўра, Новгород шаҳридаги норозиликда 4 минг одам қатнашган. Бугун Москва шаҳрида ҳам шунга ўхшаш намойишлар бўлиб ўтди.
XS
SM
MD
LG