Линклар

Қирғизистондаги Озодлик мухолифат партияси раҳбари Топчубек Турғуналиев ноқонуний намойиш уюштиришда ёрдам берганликда айбланиб, 24 доллар жарима тўлаш тўғрисида туман суди чиқарган қарор юзасидан шикоят аризаси ёзишини маълум қилди.


Турғуналиевнинг Озодлик радиоси мухбирига айтишича, суд Қирғизистон ҳукумати буйруғини бажарган.
Бишкек шаҳар суди ўтган ҳафтада пойтахтда ноқонуний намойиш уюштирганлик айби билан мухолифатнинг яна икки фаолига жарими солди. Улардан бири, собиқ Қирғизистон Ташқи ишлар вазири Роза Отунбаева намойиш ўтказиш ўзининг конституциявий ҳуқуқи эканини айтди.
XS
SM
MD
LG