Линклар

Фаластин мухторияти Президенти Маҳмуд Аббос бугун Қоҳирада Миср Президенти Хусни Муборак билан учрашди.


Бу уч ҳафта олдин Президент этиб сайланган Маҳмуд Аббоснинг хорижга биринчи сафаридир. Дастлаб у Оммонда Иордания қироли Абдуллоҳ билан учрашиб, кейин Мисрга келди.
Айни пайтда, Фаластин ҳукумати котиби Хусан Абу Либданинг бугун Рамаллоҳда маълум қилишича, Аббос ва Исроил Бош вазири Ариел Шарон ўртасидаги биринчи олий даражадаги учрашув феврал ойининг иккинчи ярмида бўлиб ўтади.
XS
SM
MD
LG