Линклар

Ироқда парламент сайловлари арафасида исёнчилар уюштирган портлаш ва ракета ҳужумлари оқибатида камида 15 одам нобуд бўлди.


Бугун пойтахт Бағдодда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Ироқ Президенти Ғози Ал-Явар зўравонликлар сабабли аксарият ироқликлар овоз бермаслиги мумкинлигини айтди:
“Биз барча ироқликлар сайловларда қатнашишига умид қиляпмиз. Агар аксарият ироқликлар сайловларда овоз беришга келмаса, улар бойкот қилиш мақсадида эмас балки, хавфсизлик сабабли шундай қилганларини биламиз. Мамлакатда жуда камчилик сайловни бойкот қилади. Аксарият фуқаролар хавфсизлик таъминланмагани учун бошқалар сайловда қатнашмаслиги учун сайлов участкаларига бормасликка қарор қилган”, – деди Ироқ Президенти.
Бугун Ироқнинг камида еттита шаҳридаги сайлов участкаларига ҳужум уюштирилди. Энг мудҳиш ҳужум Эрон чегараси яқинидаги шаҳарда юз берди. АҚШ-Ироқ хавфсизлик маркази ташқарисида худкуш террорчи ўзини портлатгани оқибатида Ироқ армиясининг уч аскари ва беш фуқаро нобуд бўлди.
Эртага Ироқда 1950 йилдан бери биринчи марта кўп партиялилик асосида парламент сайловлари бўлиб ўтади. Сайловлар хавфсизлигини таъминлаш учун кенг кўламли тадбирлар кўрилганига қарамай, исёнчилар ҳужумлари давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG