Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:39

Бекатда автобус кутиш ҳам хавфли


Басира Хабарларга қараганда, 30 январь куни Бухоро шаҳрида автотранспорт ҳалокати содир этилиши оқибатида тўрт киши жароҳатланиб, шифохонага ётқизилган.

Маълум бўлишича, давлат рақами 30 I 04-90 бўлган “Нексия” автомобили Бухоро шаҳри марказидаги “Дилкушо” бозори бекатида транспорт кутиб турган фуқароларни уриб юборган. Автомобилда унинг эгаси Эркин Мирзаев эмас, шаҳардаги “Майдадир” машина ювиш шахобчаси ходимлари Рамил ва Марсел Ямбулатовлар бўлган. Ҳалокат оқибатида тан жароҳати олган 4 фуқаро Бухородаги шошилинч тиббий ёрдам марказига келтирилган.

Марказ шифокори Муҳсин Ражабовнинг сўзларига қараганда, шифохонага келтирилган фуқаролардан учтасининг аҳволи анча оғир. Уларнинг боши ёрилган, суяклари синган.

Воқеа гувоҳларининг айтишича, йўл-патруль хизмати ходимлари “Нексия”ни тўхтатмоқчи бўлган. Лекин машинани бошқараётган ака-укалар улардан қочиб кетмоқчи бўлиб, одамлар тўдасига урилган.

Маълумотларга кўра, мазкур ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари бошланган. Жавобгар шахсларга нисбатан эса жиноят иши қўзғатилган.
XS
SM
MD
LG