Линклар

Бугун Францияда олти йил аввал 39 киши ўлимига сабаб бўлган Монблан автомобил тунелидаги ёнғин юзасидан маҳкама жараёни бошланди.


Италия ва Францияни боғловчи ушбу тунелдаги ёнғин "Вольво" русумли юк машинасидаги носозлик боис рўй берган эди. Бугун бошланган маҳкамада "Вольво" юк машинаси хайдовчиси, тунел ходимлари ва "Вольво" ширкати вакиллари жавобгар томон сифатида гувоҳлик бермоқда. "Вольво" ширкати эса аллақачон ёнғиндан жабр кўрганларга 13 ярим миллион доллар миқдорида компенсация пули беришини айтган.
XS
SM
MD
LG