Линклар

Европа Иттифоқига аъзо 25 давлат ташқи ишлар вазирлари бугун Брюссел шаҳрида ташкилотнинг Украина билан ҳамкорлиги масаласини мухокама этишга киришди.


Мухокамалар сўнггида Европа Иттифоқи ва Украина ўртасида савдо-сотиқ алоқаларини кенгайтириш, Украинада демократик ва иқтисодий ислоҳотларнинг жадаллашувига хисса қўшувчи бошқа қатор тадбирлар дастури ишлаб чиқилиши кутилмоқда. Шунингдек, Украинанинг Европа Иттифоқига аъзолиги борасидаги музокараларни 2007 йилда бошлаш тўғрисидаги Киев рахбари таклифи ҳам мухокамалар диққат марказида бўлади.
XS
SM
MD
LG