Линклар

Бугун Американинг Санта Мария шаҳрида поп қироли Майкл Жексон устидан маҳкама бошланиши кутилмоқда.


Қўшиқчи ёш болани зўрлаганликда айбланмоқда. Агар маҳкама Майкл Жексонни айбдор деб топса поп қироли 20 йилгача бўлган муддатга озодликдан махрум этилиши мумкин.
Жексон эса ўзини айбсиз деб хисоблайди. Маҳкама арафасида Интернет орқали эълон этган видеомурожаатида 46 яшар Жексон маҳкама адолатли ҳукм чиқаришига ишонишини айтган.
"Мен ўзим яшаётган жамиятни яхши кўраман ва судлов тизимимиз адолатли ва холис эканига ишонаман. Мен бошқа америкаликлар қатори адолатли судловга лойиқман. Ҳақиқат тантана қилади ва у мен томонда бўлади", - деди Жексон ўз видеомурожаатида.
Айни пайтда Санта Мария шаҳридаги маҳкама биноси олдига Жексоннинг юзлаб тарафдорлари тўпланиб, севимли қўшиқчиси авф этилишини талаб этишмоқда.
XS
SM
MD
LG