Линклар

Россияга ташриф буюрган Фаластин муҳторияти рахбари Маҳмуд Аббос бугун Москвада Россия президенти Владимир Путин билан учрашди.


Сўзлашувлар давомида томонлар "йўл харитаси" номли Яқин Шарқ тинчлик режаси доирасида Исроил ва Фаластин ўртасида мулоқот қайта йўлга қўйиш кераклигини таъкидлашган. Россия рахбари Путин эса ўз чиқишида Исроил билан тотувликда яшай оладиган мустақил Фаластин давлати барпо этиш ғояси тарафдори эканини урғулади:
"Россия Фаластин рахбариятининг мухториятни ислоҳ қилиш ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди. Террор амалиётларининг олдини олиш, Исроил билан масалани сиёсий ҳал этишга қаратилган чора-тадбирларга Россия катта эътибор беради", - деди Путин.
XS
SM
MD
LG