Линклар

Адвокатлар грантдан фойдалана олмаяпти


Фирдавс Қаршидаги 1-вилоят адвокатлари ҳайъати Америка юристлар уюшмасининг грантига сазовор бўлди. Эндиликда ҳуқуқий ҳимояга муҳтож, лекин адвокат ёллашга пули бўлмаган фуқароларга шу грант ҳисобига текин ёрдам кўрсатилади.

Америка юристлар уюшмаси 2003 йил охирларида учта лойиҳа асосида грант ажратиш бўйича танлов эълон қилган эди. Ана шу грантлардан бири Қаршидаги 1-вилоят адвокатлар ҳайъатига насиб этди. Ҳайъатга 21 минг АҚШ доллари ажратилди.

Ҳайъат раиси Жўра Жабборовнинг сўзларига қараганда, Қарши шаҳри ҳудудида яшовчи ҳуқуқий ҳимояга муҳтож, лекин ижтимоий аҳволи ночор фуқароларга грант асосида бепул кўмак берилади. Айни пайтда грант бўйича бешта адвокат иш олиб боряпти.

Ж.Жабборовнинг таъкидлашича, уюшма грант маблағининг ярмидан кўпини ҳайъат ҳисобига ўтказиб берган бўлса-да, шу пайтгача бу маблағдан фойдаланилмаяпти. Чунки банк бу маблағни беришни тўхтатиб қўйган. Шунга қарамай, адвокатлар лойиҳа асосида фуқароларга хизмат кўрсатишни бошлаб юборган.

Маълумотларга кўра, Андижон ва Хоразм вилоятларидаги адвокатлар ҳайъатлари ҳам шу каби грантлар асосида фаолият кўрсатмоқда.
XS
SM
MD
LG