Линклар

logo-print

Эркчилар ҳамфикрларни “бир пиёла чой”га таклиф этди


Турғунбек “Эрк” партияси аъзолари ташаббуси билан Андижонда мухолифатдаги партиялар ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари иштирокида “Бир пиёла чой” деб номланган давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда “Бирлик халқ ҳаракати” ва “Озод деҳқонлар” партиялари, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи бир неча ташкилотлардан вакиллар иштирок этди.

“Эрк” партияси Андижон вилояти бўлими раҳбари Исроил Холдоровнинг сўзларига қараганда, давра суҳбатини ташкил этишдан асосий мақсад демократик кучларга бўлаётган тазйиқлардан ҳимояланиш йўлларини муҳокама қилишдир.

“Бир пиёла чой устида” деб номланган давра суҳбатида муҳокама этиладиган мавзу чекланмади. Шунинг учун айрим қатнашчилар турли мавзудаги шеърлар ва ривоятлар айтиш имкониятига эга бўлди.

“Эрк” демократик партияси бош котиби Отаназар Орипов Андижонда партиянинг вилоят бўлими мажлиси ҳам ўтказилганини маълум қилди.

Унинг айтишича, мажлисда партия олдида турган асосий вазифалар, жумладан, “Эрк”нинг навбатдаги 6-қурултойига тайёргарлик кўриш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинган.

“Бир пиёла чой” давра суҳбатини ҳар ойда ўтказишга келишиб олинди.
XS
SM
MD
LG