Линклар

Аслан Масҳадовнинг қариндошлари Чеченистон президенти хавфсизлик ҳизмати томонидан ўғирлаб кетилган


Бу ҳақда «Озодлик» радиоси мухбирига ўз исмини ошкор этишни истамаган Чеченистондаги милиция ходими маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, ўтган йилнинг 4 декабр куни милиция ходимлари авто уловни тўхтатган, бу уловда Аслан Масҳадовнинг опалари¸ акалари ва жиянлари соқчилар кузатувида номаълум йўналишда олиб кетилаётган бўлган. Соқчилар милиция ходимларига бу расмий Москва буйруғи эканини айтиб, ҳибсга олиш ҳақидаги ордерни кўрсатган.
Россия расмийлари ҳуқуқ-тартибот органларининг бу ўғирликка ҳеч қандай алоқаси йўқлигини таъкидламоқда.
XS
SM
MD
LG