Линклар

Исроил мудофаа вазири Шаул Мофаз Фаластин расмийларидан Ғазо минтақасидаги яҳудийлар турар жойини бомбардимон қилаётган экстремистларга нисбатан жиддий чора кўришни талаб қилди


Мазкур талаб Мофазнинг Фаластин вакили, муҳторият хавфсизлик кучларининг собиқ раҳбари Муҳаммад Даҳлан билан ўтаётган учрашуви пайтида янгради.
Ғазо минтақасидаги яҳудийлар турар жойлари бир неча кунлик вақтинчалик сулҳдан сўнг ракеталар ёрдамида бомбардимон қилинди. Бу ҳаракат Рафаҳдаги қочқинлар лагерида ёш қизалоқнинг ўлдирилишига жавобан амалга оширилди. Исроил ҳарбийлари қизалоқ ўлимига ҳеч қандай алоқаси йўқлигини таъкидламоқда.
XS
SM
MD
LG