Линклар

logo-print

Покистоннинг Кветта шаҳрида бирин кетин иккита портлаш содир бўлди


Дастлабки портлаш шаҳардаги бир дўкон олдида содир бўлди. Портлаш содир этган худкуш воқеа жойида жон таслим қилди¸ дўконнинг икки сотувчиси яраланди.
Бир ярим соат ўтгач¸ Кветта темирйўл кўпригида иккинчи портлаш содир бўлди. Оқибатда тўрт киши яраланди, бу пайт кўприкдан ўтаётган поездга жиддий шикаст етди.
Иккинчи портлаш бўйича масъулиятни ўз зиммасига олган маҳаллий миллатчилар¸ минтақадан экспорт қилинаётган газ учун тўловларнинг оширилишини талаб қилмоқда.
XS
SM
MD
LG