Линклар

Қўшма Штатлар Ироқда ўтган сайловларни экстремистлар мағлубияти дея баҳолади


Оқ уй вакили Скотт Мак Клеллан Вашингтон Ироққа ёрдам кўрсатишда давом этишини таъкидлади:
— Биз Ироқдаги ижобий ўзгаришларни қўллаб-қувватлаш учун барча чораларни кўришимиз лозим. Бизнинг вазифамиз Ироқнинг демократик тараққиёт йўлига мустаҳкам туриб олишида кўмак кўрсатишдир. Биз ироқликларнинг ўзлари мамлакат хавфсизлигини таъминлай олиши ҳамда террорчиликни так томири билан йўқ қилиб ташлашга кодирлигига ишонч ҳосил қилмоғимиз лозим, — деди Оқ уй вакили.
Айни дамда Ироқ муваққат ҳукумати вакиллари мамлакат хавфсизлик кучларини янада кучайтириш ишини давом эттирмоқда. Ироқ президенти Ғози ал Яварнинг айтишича:
— Агар Ироқ хавфсизлик кучларини тайёрлаш режаси назарда тутилган тартибда амалга оширилса, менинг фикримча¸ йил якунига келиб биз мамлакатдаги халқаро кучлар сонини камайтиришга хисса қўшишимиз мумкин бўлади. Ҳозирча уларнинг бутунлай чиқиб кетиши ҳақида гап кетаётгани йўқ, гап фақат улар сонини қисқартиришда. Бу кучлар Ироқда абадий қолиш истагида эмас, қолаверса бизнинг узимиз ҳам буни истамаймиз, — деди Ироқ президенти.
XS
SM
MD
LG