Линклар

Ироқда якшанба куни бўлиб ўтган сайловлар юзасидан овозлар миқдорини аниқлаш жараёни давом этмоқда


Энг сўнгги маълумотларга кўра, сайловларда Ироқ шиялари манфаатини қўлловчи коалиция ғолиб келмоқда.
Маълумки¸ суннийлар сайловларда деярли иштирок этмади.
Шиялар коалицияси томонидан депутатликка номзод Абдул Азиз ал-Ҳакимнинг айтишича:
— Дастлабки маълумотларга кўра, ягона Ироқ иттифоқи сайловларда мутлақ ҳолибликни қўлга киритмоқда. Бу улкан муваффақият. Аксар ироқлик сайловчилар иттифоқни қўллаб-қувватлаган эдилар, — деди Абдул Азиз ал-Ҳаким.
Шу билан бирга Абдул Азиз ал-Ҳаким «Ал-Арабия» телеканалига берган интервьюсида¸ барча бўғин вакилларидан иборат бўлган ҳукумат шакллантирилиши лозимлигини қатъий талаб қилди.
Айни пайтда Ироқ Бош вазири Ийят Аллавий сайлов натижалари ҳусусида тўҳталиб, жумладан шундай деди:
— Бир икки ҳафатдан сўнг Миллий ассамблеяга сайланганлар таркиби маълум бўлади, шундан сўнг энг йирик коалициядан иборат ҳукумат ташкил этилади. Ҳозирги муваққат ҳукуматнинг бошқа аъзолари қатори мен ҳам мазкур жараён муваффақиятли ўтишини таъминлаб бермоғим лозим. Бу вақт давомида ҳукумат муросага боришга тайёр¸ аммо ўта қатъий бўлади, — Ироқ Бош вазири.
XS
SM
MD
LG