Линклар

Грузиянинг Гори шаҳридаги полиция бўлинмаси ёнида портлаш содир бўлди


Гувоҳларга кўра бомба полиция биноси ёнида турган автомашинага ўрнатилган бўлган. «Озодлик» радиоси мухбирининг воқеа жойидан хабар беришича, портлаш оқибатида беш киши нобуд бўлган, ўнга яқини яраланган.
Бу борада Грузия телевидениесида чиқиш қилган мамлакат парламентининг хавфсизлик қўмитаси раиси Гиви Таргамадзе, жумладан шундай деди:
— 20га яқин фуқаро госпиталга ётқизилди. Таҳмин фақат битта. Бу ўта жиддий террорчилик ҳаракати, ва лабатта, бу ҳолат зудликда тергов килинмоғи лозим мен аминманки¸ шундай бўлади ҳам. Шубҳасиз бизнинг асосий вазифамиз террорчилик иштирокчиларини топиш. Улар кескин жазоланади, — деди Грузия парламентининг хавфсизлик қўмитаси раиси ГивиТаргамадзе.
XS
SM
MD
LG