Линклар

Пикетда милиция зўравонлигига чек қўйиш талаб қилинди

  • Садриддин Ашур

2 февраль куни Тошкент шаҳри ҳокимлиги биносини пикет қилган “Эрк” демократик партияси аъзолари, асосан, милиция ходимларининг зўравонликларига чек қўйилишини талаб қилди.

“Эрк” партияси марказий кенгаши аъзоси Аъзам Турғуновнинг сўзларига қараганда, ўзининг жазосиз қолишига ҳаддан ортиқ ишонган милиция ходимлари оддий фуқароларга нисбатан мислсиз адолатсизликлар қилмоқда. Ўзбекистонда милиция тўғрисидаги қонун йўқлиги боис, бу орган вакиллари фуқаролар устидан зўравонлик сиёсатини юритмоқда.

“Эрк” аъзоси Нуриддин Жуманиёзовнинг таъкидлашича, мамлакатда милиция ходимларининг сони ҳаддан ташқари ортиб кетган. Уларга катта иш ҳақи ва ҳуқуқлар берилган. Шунга қарамай, улар аҳолини турли ҳуқуқбузарликлардан ҳимоя қилиш ўрнига фуқароларни талаш, ҳуқуқини паймол қилиш билан банд. Ички ишлар тизими саводсиз, тарбиясиз кишилар билан тўлиб-тошган.

“Эрк” аъзоси Фахриддин Тиллаев “Озодлик” мухбири билан суҳбатда Ўзбекистон милиция томонидан бошқариладиган давлатга айланиб қолганини таъкидлади.

Расмийлар мазкур пикет иштирокчилари билан мулоқот ўтказмади ва ҳеч қандай муносабат билдирмади.
XS
SM
MD
LG