Линклар

logo-print

Исмоил Дадажонов Киевда Украина демократларига ош дамлади


Украинадаги Президент сайловида ғалаба қозонган Виктор Юшенконинг инаугурация маросимида Ўзбекистоннинг мухолифатдаги демократик кучлари вакиллари ҳам иштирок этди.

“Бирлик халқ ҳаракати” партияси раиси ўринбосари Исмоил Дадажоновнинг сўзларига қараганда, Украина демократларини қўллаб-қувватлаш ва ғалаба билан табриклаш учун ўзбекистонлик мухолифат вакилларидан 5 нафари 12 январь куни Киевга етиб келган. Бу ердаги Мустақиллик майдонида уларга алоҳида чодир ажратиб берилган. Ўзбекистонликлар Киевда беларуслик, грузиялик, қирғизистонлик демократлар билан суҳбатлашган. Украинадаги “зарғалдоқ инқилоб” раҳбарларидан бири Юлия Тимошенко билан мулоқот бўлиб ўтган. Ўзбекистонликлар Киевдаги Мустақиллик майдонида бир неча марта ош дамлаган.

И.Дадажоновнинг таъкидлашича, Ю.Тимошенко ўзбекистонликларга Украина демократларини қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирган. Суҳбат чоғида демократлар ғалабасини таъминлаган омиллар ҳақида сўз борган.

“Биз Украинадаги воқеалардан сабоқ олишимиз керак. Биринчи навбатда, одамларимизнинг демократик онгини ошириш зарур. Бизда парламент сайлови бўлди. Лекин халқимиз бу сайлов ҳақида тушунчага эга эмас эди”, - деди И.Дадажонов.
XS
SM
MD
LG