Линклар

Бугун Кремлда Жаҳон Банки раиси Жеймс Вулфенсон билан учрашган презиент Путин¸ Россия Париж клуби кредиторларидан қарзини муддатидан аввал тўлашни режалаëтганини билдирди.


Россиянинг Британия¸ Германия¸Франция ва АҚШ каби давлатлар аъзо Париж клубидан қарзи 40 миллиард долларни ташкил этади.
Москвадан олинган яна бир хабарда айтилишича¸президент Путин мамлакат тинчликни сақлаш кучларини Суданга жўнатишга оид ҳужжатларга қўл қўйган.
Россия ички ишлар қўшинлари Суданнинг Дарфур минтақасига жойлаштириладиган БМТ тинчлик ўрнатиш миссия таркибида фаолият юрғизади.
Дарфурдаги этник можаро қарийб 70 минг одам ҳаëтига зомин бўлди ва 1¸5 миллион одамнинг бошпанасиз қолишига сабаб бўлди.
XS
SM
MD
LG