Линклар

logo-print

Бугун Украина парламенти президент Юшченко томонидан бош вазирликка тавсия этилган Юлия Тимошенко номзодини кўриб чиқишни бошлади. Айни пайтда парламент аъзолари Тимошенко иқтисодий дастурини ҳам муҳокама қилмоқдалар.


Тимошенконинг чоршанба куни депутатларга тарқатган беш йиллик иқтисодий-ижтимоий дастури коррупцияга қарши кураш¸ турмуш стандартларини кўтариш ва мамлакат тизимларини Европа талабларига жавоб берадиган даражада ислоҳ қилишни кўзда тутади.
Кейинги хабарларга кўра¸ қизғин мубоҳасадан сўнг парламент Тимошенко номзодини тасдиқлаш масаласини овозга қўйишни эртага қолдирган.
Тимошенко¸ Украинадаги зарғалдоқ инқилоби ташкилотчиларидан биридир.
XS
SM
MD
LG