Линклар

Ҳизб-ут-Таҳрир исломий гуруҳи душанба куни Тожикистон пойтахтида рўй берган портлашга алоқадорлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.


Гуруҳнинг бугун тарқатган баëнотида¸ Ҳизб-ут-Таҳрирнинг терроризм¸ зўравонлик ва қуролли курашга аралашмаслиги айтилади.
Баëнотда¸ портлаш баҳонасида Душанбе ҳукуматининг гуруҳ аъзоларига нисбатан таъқибларни кучайтириши хусусида хавотир билдирилган.
Исломий халифат барпо қилишни ўз олдига мақсад қилган Ҳизб-ут-Таҳрир гуруҳи фаолияти айрим Марказий Осиë давлатлари ва Россияда таъқиқланган. Ташкилотнинг юзлаб аъзолари конституцияга қарши турли оғир жиноятларда айбланиб¸ узоқ йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
XS
SM
MD
LG