Линклар

logo-print

27 февралга белгиланган парламент сайловлари арафасида мамлакатнинг ëшу қарисига мурожаат қилган Қирғизистон президенти Асқар Ақаев ўз ҳукуматини қўллаб-қувватлашга чақирди.


Мен-Қирғизистон ëшлар ҳаракати йиғинидаги бугунги нутқида Ақаев¸ янги авлод ўз миллати қонунларга риоя қилишини кўрсатиб қўйиши лозимлигини таъкидлади ва ўз ҳукуматнинг хориждаги дўстлари ҳақида гапирди.
“Кўпинча¸ мухолифатимиз АҚШ ва Россиянинг Қирғизистон устида тўқнашишини истаëтгандек тасаввур туғилади.Мен бундай уринишлар натижа беришига шубҳа қиламан.Америкада бизнинг ҳам жуда кўп дўстларимиз бор ва аксарият масалалар¸хусусан демократия тараққиëти хусусидаги қарашларимиз улар билан бир хил”, - деди Ақаев.
Кеча кечқурун эса оқсоқоллар мажлисида қатнашган Ақаев¸ уларни инқилоблар экспорт қилиниши хавфидан огоҳлантирди ва қарияларни изчил ривожланишни ортга қайтаришга уринувчи ‘бир пулга қиммат сиëсат’ларни рад этишга чақирди.
XS
SM
MD
LG