Линклар

Ватикан тарқатган маълумотга кўра¸ ўтказилган тиббий текширувлар жаҳон католиклари олий руҳонийси Иоанн Павел II саломатлиги жойида эканини кўрсатган ва у кечагина тунни касалхонада осойишта ўтказган.


Айни пайтда¸ Ватикан матбуот вакили Рим папасининг яна камида бир ҳафта касалхонада қолиши ва ундан кейинги қарорни мутахассислар беражагини билдирди.
Сешанба куни Рим папаси грипдан кейин бошланган нафас олишдаги мураккаблик туфайли Римдаги Гемели касалхонасига ëтқизилди.
84 яшар Иоанн Павел II саломатлиги кўпдан хавотирга сабаб бўлиб келмоқда. Хусусан¸ Рим папаси бир неча йилдан бери Паркинсонс касалидан азият чекмоқда.
XS
SM
MD
LG